Norin –
yoyilgan va pishirlan xomir , go’sht va qazidan yattorlanadigan milliy taom.
Norin tayyorlash uchun qazi va go’sht sovuq suvli idishga solinib, 1,5 – 2 soat
davomida mildiratib qanatiladi.
Norinning xamiri chuchvaraniki singari
tayyorlanib, 2-3 mm
qalinlikda yoyiladi. Yoymadan 10x10 sm, 10x5 sm li kulchatoylar kesiladi.
Kulchatoylar go’sht sho’rvasi (yoki suvda) da pishirilib, so’ng sovutiladi.
Xamir bir-biriga yopishib qolmasligi uchun har ikki tomonga dog’langan paxta
yog’I surtilib, laganga taxlab chiqiladi.
Sovugan
go’sht, qazi va xamir katta-kichikligi gugurt cho’piday qilib to’g’raladi,
oz-ozdan bir-biriga qorishtirib aralashtiriladi.
Tayyor taom
lagan yoki likopchalarda ustiga 2 parrak qazi, mayday to’g’ralgan piyoz va
murch qo’shib dasturxonga tortiladi. Bu taom "quruq norin” deb ataladi va yaxna
taom sifatida iste’mol qilinadi.
Quruq
noringa xamir pishirishdan oldin olib qo’yilgan go’sht sho’rvasi hamda piyoz
qo’shib ham iste’mol qilinadi. Bunday norin "xo’l norin” deb ataladi va dasturxonga
kosalarda tortiladi.
Норин
Норин ватани Тошкент бўлгани боис,
Пойтахтда жуда ҳам машҳур таом ҳисобланади, бу таомни тайёрлашда кишидан бироз
меҳнат талаб қилинадию, аммо тайёр бўлгач таомни тановвул қилиш чоғида
роҳатбахшлигидан, қилган барча меҳнатлар унутиб юборилади. Норин тансиқ таом
турига киргани боис, одатда байрам ёки бирон бир маросимларда меҳмонларга
тортиқ қилинади.
Керакли маҳсулотлар: (5 кишилик)
Хамири учун:
Ун - 400 гр
Тухум - 1 та
Туз - 15 гр
Сув- 150 гр
Қолган маҳсулотлар:
От гўшти - 700 гр
Қази - 1 та
Ўсимлик - ёғи
Тайёрланиши:
Ун, тухум, сув ва тузни аралаштириб, яхшилаб хамир қорилади.
Сўнгра қорилган хамирни юпқа қилиб ёйилади ва тахминан 20х20 см ҳажмда квадрат
шаклида кесилади.
Озроқ туз ва ўсимлик ёғи қўшиб қайнатилган сувга, қайнаётган сув идишини ҳажмига қараб, 2-3
тадан хамир бўлакларини солиб қайнатиб олинади.
Бир марта қайнаб чиққач хамирларни сузғичда сузиб олиб,
хамир ёпишиб қолмаслиги учун имкон борича тезроқ ёйиб қуритилади, бир томони
қуриб қўлга ёпишмайдиган ҳолга келгач хамирни айлантириб ости қуритилади.
Бўлинган хамирларни шу зайлда ҳаммасини қайнатиб, қуритилади.
Сўнгра қуриган хамир бўлакларини ҳар бирининг орасини
ўсимлик ёғи билан ёғлаб, бир идишга тахланади ва ўша ёғлаб тахланган хамир
бўлакларини энига 4-5 см
да лента қилиб кесилади.
5-6 қаватли лентани майин қилиб угра каби тўғралади, норинни
гўзаллиги ҳам хамирини майин қилиб тўғралганлигидадир.
Одатда яхши
қуримаган ёки хамир қатламлари орасини яхши ёғланмаганлиги учун, тўғралган
хамирлар бир бирига ёпишиб қолиши мумкин, шу нуқтасига хам алоҳида эътибор
беринг.
Кераклича тузланган от гўштини қази билан 1-1:30 соат
мобайнида милтиллатиб қайнатиб олинади. Қайнатиб олинган гўштни майда қилиб
тўғраб, юқоридаги уграланган хамирга қўшилади ва ўсимлик ёғ қуйиб, таъбга кўра
зирани янчиб бирга аралаштирилади.
Норинни одатда ликопчага бир кишилик солиб, устига 2-3 бўлак қази ва майин қилиб
тўғралган пиёз қўйиб тортиқ қилинади.

***
Норин
Норин
ватани Тошкент бўлгани боис, Пойтахтда жуда ҳам машҳур таом ҳисобланади, бу
таомни тайёрлашда кишидан бироз меҳнат талаб қилинадию, аммо тайёр бўлгач
таомни тановвул қилиш чоғида роҳатбахшлигидан, қилган барча меҳнатлар унутиб
юборилади. Норин тансиқ таом турига киргани боис, одатда байрам ёки бирон бир
маросимларда меҳмонларга тортиқ қилинади.
***
Хўл норин
Халқимизнинг
тансиқ таомларидан бири бўлган норинни билмаган бўлмаса керак. Қуюқ таомлар
бўлимида норин тайёрлаш ҳақида маълумот бериб ўтган эдик, хўл норин ҳам худди
шу тарзда тайёрланади, фақат дастурхонга тортишда сувли қилиб косада сузилади. Олдинроқ берилган норин рецептимизда
қадам‑ба‑қадам расмлар жойланмагани боис хўл норинимизни имкон қадар босқичма
босқич тайёрлаб, жойлашга ҳаракат қилдик.
Керакли маҳсулотлар: (6-8 кишилик)
Хамири учун:
Ун 300 гр
Тухум 1 та
Туз 15 гр
Сув 100 гр
Қолган маҳсулотлар:
От гўшти 700 гр
Қази 1 та
Ўсимлик ёғи 200-250 мл
Тайёрланиши:
Ун, тухум,
сув ва тузни аралаштириб, яхшилаб хамир қорилади ва 20-30 дақиқа тиндирилади. 
Сўнгра
тиндирилган хамирни юпқа қилиб ёйиб, тахминан 15-20х20 см ҳажмда тўртбурчак
шаклида кесилади. 
Озроқ туз ва ўсимлик ёғи
қўшиб қайнатилган сувга, қайнаётган сув
идишини ҳажмига қараб, 2-3 тадан хамир бўлакларини солиб пишириб олинади. 
Пишиб чиққач хамирларни
човлида сузиб олиб, бир‑бирига ёпишиб қолмаслиги учун хамирни имкон борича тезроқ
ёйиб қўйиш керак. 
Хамирларни яхши қуриши
учун матонинг устига ёйиб қўйиш мақсадга мувофиқ. Хамир қўлга ёпишмайдиган тарзда қуригач,
уларнинг бошқа тарафи қуриши учун ағдариб чиқиш лозим. 
Сўнгра қуриган хамир
бўлакларини ҳар бирига ўсимлик ёғи суртиб, ясси идишга тахланади. 
Ёғлаб тахланган хамир
бўлакларини энига 4-5 смда тасма қилиб кесилади. 
5-6 қаватли тасмани майин қилиб угра каби
тўғралади. Нориннинг чиройи хамирнинг қанчалик майин тўғралганига боғлиқ.
Одатда яхши қуримаса ёки хамир қатламлари орасини яхши ёғланмаса, тўғралган
хамирлар бир‑бирига ёпишиб қолиши мумкин, шунинг учун қуриш ва ёғлашга алоҳида
аҳамият беринг. Кераклича тузланган от
гўштини қази билан 1-1:30 соат мобайнида милтиллатиб қайнатиб олинади ва гўшт
билан қазини сузиб олиб совутишга олиб қўйинг, шўрвасини тўкиб юборишга
шошилманг у бизга керак бўлади. 
Қайнатиб олинган гўштни
ҳам майда қилиб тўғралади. Гўшт шаклини кимдир майда сомон шаклида тўғраш
кераклиги айтишса, кимдир кичик тўртбурчак шаклда тўғрашни лозим топишади. Биз
кичик тўртбурчак шаклида тўғрашни лозим топдик. Сиз эса ўз истагингизга кўра
тўғранг. 
Энди
тўғралган хамир ва гўшт ва ўсимлик ёғи қўшиб, таъбга кўра зирани янчиб
ҳаммасини биргаликда аралаштирилади. Дастурхонга тортиқ қилишда косага тайёр
бўлган норинни солинади. Сўнгра олиб қўйилган гўшт ва қази қайнатиб олинган
шўрванинг тузи ростланиб, косадаги норин устига қуйилади. Устига паррак қилиб
кесилган бир ёки икки дона қази билан дастурхонга тортилади. Таъбга кўра юпқа тўрғалган пиёзга қора мурч
сепиб хўл норин билан тортиқ ҳам қилиш
мумкин.
Ёқимли иштаҳа! |